Жапаров Раҳмоннинг олдига борди
Олам
−
08 Июль 7682 1 дақиқа
Бугун, 8 июль куни Қирғиз Республикаси Президент Садир Жапаров давлат ташрифи билан Тожикистонга борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Президент борти Душанбе шаҳридаги аэропортга қўнган ва уни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кутиб олган. Икки мамлакат раҳбарлари ўзаро саломлашгач, уларни миллий либосдаги йигит-қизлар кутиб олган. Шундан сўнг давлат раҳбарлари учун 500 нафардан ортиқ артистлар иштирокида қисқача концерт дастури намойиш этилган.
Ташриф доирасида Президент Имомали Раҳмон билан икки томонлама музокаралар, шунингдек, Тожикистон парламентининг икки палатаси спикери ва бош вазири билан учрашувлар режалаштирилган. Давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, ташриф доирасида қирғиз-тожик иқтисодий ва инвестицион форуми ҳамда икки мамлакат санъаткорлари иштирокида “Абадий дўстлик” концерти бўлиб ўтади.