Жапаров давлат қарзини “яшил” лойиҳаларга алмаштиришни таклиф қилди

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришга давлат қарзини “яшил” лойиҳаларга алмаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 22 сентябрь куни Садир Жапаров БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашган. Учрашувда Марказий Осиёда тоғли ташаббусларни амалга ошириш, қайта тикланадиган энергия манбалари ва иқлим лойиҳаларида Қирғизистон етакчи ўринни эгаллаш учун салмоқли салоҳиятга эга экани муҳокама қилинган. 

“Давлат раҳбари минтақа учун музликларнинг эриши, сув ресурсларининг қисқариши каби иқлим муаммоларини ҳам айтиб ўтди. У БМТнинг энергия самарадорлиги бўйича минтақавий марказини яратишни қўллаб-қувватлашга чақирди ва иқлим ўзгаришига қарши курашга салмоқли ҳисса қўшадиган давлат қарзини “яшил” лойиҳаларга алмаштириш механизмини таклиф қилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Жапаров БМТни Қирғизистоннинг катта дўсти эканлигини таъкидлаб, БМТ учун мамлакат эшиклари очиқлигини маълум қилган.

“Давлат раҳбари БМТни нуфузли ва универсал халқаро ташкилот сифатида тан олишини таъкидлаб, унинг фаолияти бундан буён ҳам бутун инсоният тинчлиги ва фаровонлигини сақлаш, глобал ижтимоий-иқтисодий ва иқлим муаммоларини ҳал этишга қаратилганлигига ишонч билдирди”, дейилади хабарда. 

Жапаровнинг таъкидлашича, у мамлакатни янада ривожлантириш ва 2030 йилга келиб, дунёнинг энг яхши 30 та давлати қаторига киришдек улкан мақсадга эришишга қаратилган Барқарор ривожланиш мақсадларининг иккинчи ихтиёрий миллий шарҳини бошлаган.

Бундан ташқари, Жапаров кончилик кун тартибини илгари суриш муҳимлигига эътибор қаратган. Қириғизистон раҳбари БМТни 2027 йилда бўлиб ўтадиган “Bishkek+25” Иккинчи глобал тоғ саммитига тайёргарлик кўришда иштирок этишга таклиф қилди ҳамда барқарор ривожланиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун “БМТ-Тоғлар” халқаро платформасини яратишни таклиф қилди.

Шоҳжаҳон Мажидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қирғизистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жапаров Антониу Гутерришг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made