Жанубий Осетияда портлаш. Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди
Олам
−
04 Апрель 2022
9488Жанубий Осетиянинг Цхинвал шаҳридаги турар-жой биноси портлади. Оқибатда Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Бу ҳақда Жанубий Осетия Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Кеча, 3 апрель куни тахминан соат 16:45да Цхинвал шаҳридаги хусусий уйлардан бирида портлаш содир бўлди, бир киши жароҳат олди. Воқеа жойига етиб келган тергов-тезкор гуруҳи хусусий уйнинг ертўласида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда граната портлаганини аниқлади. Оқибатда 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси турли тан жароҳатлари билан Республика кўп тармоқли тиббиёт марказига етказилган”, дейилади ИИВ ахборотида.
Вазирлик маълумотларига кўра, воқеа жойида ИВВнинг тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда.
LiveБарчаси