Жанубий кореялик аскар янглишиб, Шимолий Корея томон ўқ узди
World
−
29 January 2023 17328 1 minute
Жанубий кореялик аскар чегара яқинидаги машғулотлар пайтида янглишиб Шимолий Корея томон пулемётдан ўқ узди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Шарқий Гангвон вилоятидаги Кореялараро чегарада машғулот ўтаётган аскар Шимолий Корея томон жами тўртта ўқ узган.
Барча ўқлар ҳарбий демаркация чизиғининг Жанубий томонига тушган ва ҳеч қандай зарар етказилмаган.
Ҳарбий қисм зудлик билан Шимолий Кореяни бир неча маротаба радио эшиттириш орқали хабардор қилиб, фавқулодда тайёргарлик ҳолатини кучайтирган.
“Шимол томондан ҳеч қандай эътиборни тортадиган ҳаракатлар кузатилмади, воқеа сабаблари синчиклаб ўрганилмоқда”, дея маълум қилган ҳарбийлардан бири.
Live
All