Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга имконият берилди

Олам

image

Жанубий Кореяда ноқонуний (нолегал) бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2024 йил 29 февралгача ушбу давлатдан чиқиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича,  бунинг учун чиқиб кетишдан 3 иш куни олдин Иммиграция хизматига бориб, кетиш тўғрисида ихтиёрий ариза тўлдириш, паспорт ва авиачипта тақдим этиш зарур.

Иммиграция хизмати берадиган тасдиқнома билан ватанга муаммосиз қайтиб келиши мумкин.

Иммиграция хизмати маълум қилишича, ноқонуний бўлиб турган фуқаро ушбу имкониятдан фойдаланиб, ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида Жанубий Кореяга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.

Агентлик ўзбекистонликларни Жанубий Корея миграция қонунларини бузмасликка ва нолегал ҳолатга ўтмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг