Жанубий Кореяда коронавирусга қарши чоралар юмшатилди
Олам
−
12 Октябрь 2020
6366Жанубий Корея коронавирус тарқалишига қарши чекловларни юмшатди. Бундай қарор мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ҳолати камайганлиги учун қабул қилинган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нин Хунинг таъкидлашича, расмийлар салбий иқтисодий таъсирлардан қочиш мақсадида карантин чораларини юмшатган.
Эндиликда караоке барлар, спорт заллар, турган ҳолда овқатланадиган ресторанлар ўз ишларини давом эттиради. Шунингдек, мактабларда дарсларга қўйиладиган чекловлар ҳам олиб ташланган.
Спорт тадбирларига ва черков хизматларига яна рухсат берилади. Бунда фақатгина 30 фоиздан кўп бўлмаган жойлар тўлиши керак бўлади.
Маълумот учун, Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 24 минг 700 дан ошган. 433 киши вафот этган. 22 минг 700 дан ортиқ киши соғайиб кетган.
Пандемия бошланганидан бери дунёда 37 миллиондан кўп коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Қарийб 28 миллион кишининг саломатлиги тикланган. 1 миллиондан ортиқ одам вафот этган.
LiveБарчаси