Жанубий Кореяда ҳужумчи самолёт ҳалокатга учради
Олам
−
26 Декабрь 2022
4809Жанубий Корея ҳарбий ҳаво кучларининг КА-1 ҳужумчи самолёти мамлакат шимоли-шарқидаги Гангвон провинциясининг Хвенсон округида ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, самолёт экипажи тирик қолган. Қайд этилишича, ҳар иккала учувчи ҳам самолётдан парашютда сакрашга муваффақ бўлган ва улар жабрланмаган. Бироқ тез тиббий ёрдам хизмати воқеа жойига етиб келган ва уларни энг яқинда жойлашган касалхонага етказган.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Маълумот ўрнида, КА-1 енгил ҳужумчи самолёти Korea Aerospace Industries томонидан КТ-1 бир двигателли ўқув самолёти асосида ишлаб чиқилган. У енгил ҳужум қилиш ва илғор нишонга олиш қобилиятига эга.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь