Жанубий Корея КХДРга коронавирусга қарши курашда ёрдам бермоқчи

Олам

image

Жанубий Корея Шимолий Кореяга коронавируснинг оммавий тарқалишига қарши курашишда имкони борича ёрдам бермоқчи ва агар Пхеньян қабул қилишга рози бўлса, вакциналар ва бошқа зарур таъминот воситаларини етказиб беради. Бу ҳақда Жанубий Корея Президенти Юн Сук Ёль бугун, 16 май куни шундай таклиф билан чиқди, деб хабар берди “Yonhap” агентлиги.

“Биз коронавирус таҳдидига дучор бўлган Шимолий Корея халқига зарур ёрдамни кўрсатишдан тўхтамаслигимиз керак. Агар Шимолий Корея ҳукумати буни қабул қилса, биз дори-дармонлар, жумладан, COVID-19 вакциналари, тиббий асбоб-ускуналар ва тиббиёт ходимлари каби зарур ёрдамни аямаймиз”, деган Юн Миллий ассамблеядаги бюджет бўйича биринчи нутқида.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Шимолия Кореяда “omicron” штаммининг кичик тури шунингдек, яширин “omicron” сифатида ҳам танилган BA.2 аниқланганди. Шу муносабат билан КХДР раҳбари мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида карантин жорий этиш бўйича кўрсатма берди.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг