Жанубий Корея КХДРдан ҳимояланиш учун Исроил тутган йўлдан бормоқчи
Олам
−
28 Июнь 2021
9514Жанубий Кореяда мамлакатни Шимолий Корея артиллериясининг эҳтимолий зарбасидан ҳимоя қилиш учун тутиш тизими — Исроилнинг “Темир гумбаз” аналоги ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берган.
Таъкидланишича, Мудофаа вазири Со Ук бошчилигидаги Мудофаа лойиҳаларини тарғиб қилиш қўмитаси 2022 йилда ишга туширилиши ва 2035 йилгача якунига етказилиши режалаштирилган 2,89 триллион вонлик (2,56 миллиард доллар) лойиҳани маъқуллаган.
Лойиҳа Жанубий Кореянинг ўз технологияларидан фойдаланиб, душманнинг узоқ масофали артиллерия таҳдидларига қарши туриш ва асосий объектларни, ҳарбий инфратузилмани ва хавфсизлик инфратузилмасини ҳимоя қилиш қобилиятини ошириш учун тутувчи тизимни қўлга киритишга қаратилган.
“Темир гумбаз” қисқа масофага учадиган ракеталар, артиллерия снарядлари ва учувчисиз учиш воситалари каби кирувчи таҳдидларни аниқлаш ва йўқ қилиш учун мўлжалланган.
Агентлик маълумотларига кўра, КХДР икки мамлакатни ажратиб турувчи демаркация чизиғи яқинида мингга яқин артиллерия қуролларини жойлаштирган.
LiveБарчаси