Жанубий Американинг энг яхши футболчиларидан рамзий жамоа тузилди

Спорт

image

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS ) Жанубий Американинг 2022 йилдаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди. Жамоа таркибидан 7 нафар аргентиналик ва 4 нафар бразилиялик футболчи жой олди.

IFFHS талқини бўйича Жанубий Американинг энг яхши футболчиларидан иборат тўлиқ рамзий терма жамоа қуйидагича:

Дарвозабон: Эмилиано Мартинес (Аргентина, “Астон Вилла”);

Ҳимоячилар: Николас Отаменди (Аргентина, “Бенфика”), Тиаго Сильва (Бразилия, “Челси”), Кристиан Ромеро (Аргентина, “Тоттенхем”);

Ярим ҳимоячилар: Родриго Де Паул (Аргентина, “Атлетико”), Неймар (Бразилия, ПСЖ), Каземиро (Бразилия, МЮ), Энсо Фернандес (Аргентина, “Бенфика”);

Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор (Бразилия, “Реал”), Хулиан Алварес (Аргентина, “Манчестер Сити”), Лионель Месси (Аргентина, ПСЖ).

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 финалида Францияни мағлубиятга учратиб, мундиал ғолибига айланди. Бразилия терма жамоаси эса Қатар мундиалидаги иштирокини 1/8 финалида тўхтатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг