Жаноб Путин омонми? Песков жавоб берди
Олам
−
21 Июль 2022
16861Россия Президенти Владимир Путин соғлом ва саломатлик билан боғлиқ муаммоси йўқ. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Ҳаммаси яхши, унинг саломатлиги жойида", дея ишонтирган Кремль вакили журналистларни.
Унинг сўзларига кўра, “ҳам украиналик, ҳам америкалик, ҳам британиялик ахборот “мутахассислари” сўнгги ойларда президентнинг соғлиғи ҳолати ҳақида турли “ўрдак”ларни ташламоқда”.
Кеча, 20 июль куни “Янги давр учун кучли ғоялар” форумида сўзлаган нутқида йўтал учун кечирим сўраган ва буни бир кун аввал Теҳронга ташрифи чоғидаги кондиционерлар билан боғлаган Путиннинг айтганларига изоҳ берган Песков “бундай бўлиб туради, қўрқинчли эмас”, деган.
“Кондиционерларга келсак, ҳа, ҳақиқатан ҳам, ташқарида иссиқлик “қирқ”, кондиционерлар остида салқин. Мен ҳам бўғилганман, менда ҳам шундай”, деган у.
Аввалроқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уильям Бернс Президент Путиннинг соғлиғи ҳақида кўп миш-мишлар борлигини, бироқ норасмий разведка маълумотларига кўра, Россия раҳбари “жуда соғлом” эканини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь