Жанни Инфантино Россияни FIFА’дан четлатмоқчи

Спорт 3036
image

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFА) конгресси навбатдаги йиғилишида Россия футбол иттифоқининг (РФИ) мақоми қандай бўлиши масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда “Матч ТВ” хабар берди.

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFА) Россия футбол иттифоқи (RFI) аъзолигини тўхтатиб қўйиш ёки уни ташкилотдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни қабул қилиши кутилмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, FIFА президенти Жанни Инфантино RFI’ни FIFА’га аъзоликдан бутунлай чиқариб ташлашни хоҳламоқда. Шунингдек, Осиё ва Африка футбол конфедерасиялари ҳам Россиянинг аъзолигини тугатиш қарори қабул қилинишига қарши эмас.

UEFА ва KONMEBOL эса RFI’ни аъзолигини вақтинчалик тўхтатиб туриш ғоясини ёқлаши мумкинлиги ҳақида ҳам хабар қилинган.

Вақтинчалик четлатиш ва аъзоликдан умуман чиқариб ташлаш ўртасидаги фарқ шундаки, четлатилган тақдирда Россия футбол федерациясини қайта тиклаш анча мураккаб жараёнга айланади. Аъзолик вақтинча тўхтатилганда эса RFI’нинг FIFА’даги мақомини тиклаш осон кечади. Россия терма жамоалари ва клубларини халқаро ўйинлардан четлатиш ҳар икки жазо чорасида ҳам амал қилади. Шунингдек, трансферларни тақиқлаш чораси ҳам жорий этилади.

Айни пайтда RFI вакилларидан ҳеч бири FIFА конгрессида қатнашиш учун аккредитациядан ўтмаган. Бу Россия футбол иттифоқи вакиллари конгрессда қатнаша олмаслигини билдиради.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 2.9
t
×