Жанг пайтида жуда асабийлашдим – Хабиб Нурмуҳамедов

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмуҳамедов Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги чемпионлик жангини томоша қилган вақтидаги ҳиссиётлари ҳақида айтиб ўтди.

"Жанг пайтида жуда асабийлашдим, охирги 20 йил давомида Исломнинг машғулотларини кузатиб бордим. Ниҳоят унинг даври келди. UFC'да ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мисол учун Камару Усмон ўз жангида деярли тўлиқ устунлик қилди, лекин, битта зарба ўтказиб юборди ва нокаут'га учради. Махачевнинг жангида ҳам худди шундай ҳолат бўлиши мумкин эди.  Оливейра юқори даражадаги яхши жангчи. Мен Ислом билан бирга ўсганман ва у отамнинг севимли шогирди эди", деди Хабиб ESPN'га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 280 промушенида Махачев Оливейрани мағлуб этди ва енгил вазнда янги UFC чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев кейинги жангини P4P рейтинги етакчиси австралиялик Алекс Волкановскига қарши ўтказади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг