Жамоатчилик танқиди: Ўзбекистонда энг коррупциялашган ОТМлар қайсилар?

Жамият 10494
image

Мамлакатда энг коррупциялашган ОТМлар қайсилар эканлиги Бош прокуратура бошчилигидаги йиғилишда маълум қилинган. 

18 январь куни Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Соҳада коррупциянинг олдини олиш ва унга чек қўйиш борасидаги чоралар етарли самара бермаётганлигини кенг жамоатчилик фикри тасдиқламоқда.

2018 йилда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик Маркази ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 29 фоизи олий таълим тизимида коррупция кенг тарқалган деган фикрни билдирган бўлса, 2019 йилда бу салбий кўрсаткич 35 фоизни ташкил этган.

Ўтган йилнинг август ойида Интернет орқали ўтказилган сўровда Юридик, Иқтисодиёт, Миллий, Ахборот технологиялари университетлари ҳамда Тиббиёт академияси коррупция энг кўп тарқалган олий ўқув юртлари сифатида кўрсатилган.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 434
Рейтинг: 3
Теглар
t
×