Жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бюджетга тўланадиган солиқларга тенглаштирилади

Жамият 7058
image

Молия вазирлиги томонидан Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (ШЖБПҲ) мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Низом қуйидагиларни белгилайди:

•    ушланган мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ШЖБПҲга ўтказиш тартиби;
•    ШЖБПҲга киритилган мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот;
•    Халқ банки филиали томонидан давлат солиқ хизмати органларига ахборот тақдим этилиши тартиби;
•    ШЖБПҲга маблағлар келиб тушиши устидан назорат.

Меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган фуқаролар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар, агар ушбу ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланса, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг мажбурий иштирокчилари ҳисобланадилар.

Қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан тўлиқ озод этилган бошқа фуқаролар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжаликларининг аъзолари жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий асосда иштирок этадилар.

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бюджетга тўланадиган солиқлар ва йиғимларга тенглаштирилади.

Низом “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 3
t
×