Жалолов кимга қарши рингга чиқишни орзу қилаётгани маълум бўлди (видео)
Sport
−
13 September 2023 15799 1 minute
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов британиялик Энтони Жошуа билан жанг қилиш ниятида. Бу ҳақда спортчи Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Энтони Жошуа билан “Бунёдкор” стадионида жанг қилишни орзу қиламан”, дейди Жалолов.
Ҳозирда спортчи Хитойда Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Осиё ўйинлари Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир.
Баҳодир Жалолов профбоксдаги охирги жангини Америкада нигериялик Онореде Эҳваремега қарши ўтказиб, 1-раунддаёқ ғалаба қозонганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August