Жалолов қозоғистонлик боксчига жавоб қилди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар қилганимиздек, ижтимоий тармоқларда қозоғистонлик боксчи Нурсултан Аманжолов ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалоловга ўзаро жанг қилиш маъносида мурожаат қилганди.

Шунингдек, Аманжолов тармоқдаги постига Баҳодир Жалолов билан тушган суратини жойлаштириб, "Мени кутинг" , деб ёзиб қолдирганди.

Яқинда Жалоловнинг Instagram'даги кузатувчиларидан бири изоҳларга "қозоғистонлик боксчи сизни жангга чорламоқда" , деган маънода фикр билдирди. Баҳодир Жалолов эса мухлисининг изоҳига "Истаса эртагаёқ уришамиз", дея жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси навбатдаги жангини 26 ноябрь куни АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳридаги бокс кечасида америкалик Кёртис Харперга қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2494

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг