Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига Ҳаж зиёратидан мурожаат йўллади (видео)

Спорт

image

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратида бўлиб турган ўзбекистонлик бокчси Баҳодир Жалолов Қорақалпоғистон халқига мурожаат қилиб, уларни ҳар хил фитначи ва провакаторларнинг найрангларига алданиб қолмасликка чақирди. У бу ҳақда ўзининг Instagram'даги саҳифасида айтиб ўтган. 

“Провокатор ва фитначиларнинг гапига кириб, ёмон ва ғаразли ниятларга аралашиб қолманглар. Юртимизнинг тинчлиги ва икки халқнинг ўртасидаги тотувлик абадий бўлсин” деган боксчи.

Шунингдек, Баҳодир Жалолов Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яшовчи Алишер Авезовга мухлислик қилиб, бокс спорт турини танлаганини ҳам таъкидлаган.

“Хўжайли туманида яшовчи Алишер Авезовга мухлислик қилиб, боксга кириб келганман. У киши 1994 йилда Осиё ўйинлари ғолиби бўлган. Эндиликда улар Қорақалпоғистондан кўплаб Жаҳон ва Олимпида чемпионларини чиқаришни мақсад қилган. Насиб этса, қорақалпоқ халқидан ҳам Жаҳон чемпионлари чиқади. Юртбошимиз спортчиларга улкан шароитлар яратиб бермоқда. Биз бундан унумли фойдаланишимиз керак. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин”, деган Олимпиада чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов жорий йилнинг 11 июнь куни профессионал боксдаги 11-жангини бельгиялик Жек Муловейга қарши ўтказиб, муддатидан авва ғалаба қозонганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1016

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг