Жадидларни ким сотганини яшириб келдик — “Қўрқма” муаллифи сирлар ортида сиёсат борлигига ишора қилди
Интервью
−
10 Август 2021
19895Шу вақтгача Ўзбекистонда жадидларни ким сотгани ва бошқа кўпгина сирлар яшириб келинди. “Қўрқма” романининг муаллифи Жавлон Жавлиев QALAMPIR.UZʼга берган интервьюсида жадидларга эътибор камлигини ва янги жадидлар туғилиши учун улар эсланиши кераклигини айтиб ўтди.
“Биз жадидларни яқин-яқингача ким сотганлигини ва кўпгина сирларни яшириб келдик. Балки бунинг бир сиёсий томони бордир. Лекин, биз кўп нарса йўқотдик, деб ўйлайман. Янги жадидлар туғилиши учун жадидлар эсланиши керак. Улар ҳикоя қилиниши, киноларда ёритилиш лозим. Жадидларнинг кўпини танимаслигимиз — бу бизнинг фалокатимиз”, дейди Жавлон Жавлиев.
Ёзувчи сўзида давом этар экан, ўтган асрнинг 1937-38- йилларидаги қатағонда ҳар бир соҳадаги жуда катта-катта лидерлар отиб ташланганини айтиб ўтди.
“Мени китоб ёзишга ундаган нарса шуки, биз маълум бир жадидларни биламиз, холос! Биз кўп ҳолларда 37-йилдаги қатағонда вафот этган Фитрат, Чўлпонлар билан чекланамиз. Аммо мана шу қатағонда жуда катта-катта жадидларимиз вафот этган. Ҳар бир соҳадаги катта лидерлар қириб ташланган”, дейди ёзувчи.
Жавлон Жавлиев билан тўлиқ интервьюни QALAMPIR.UZʼнинг YouTubeʼдаги саҳифасида ёки қуйидаги видеоплеерда томоша қилишингиз мумкин.
Сардор Али Нурматов
LiveБарчаси