Жаҳонгир Отажоновнинг Ўзбекистондан чиқишига тақиқ қўйилди

Маданият-санъат

image

Жорий йилнинг 17 октябрь куни хонанда Жаҳонгир Отажонов ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиб, унда хорижга чиқиши учун Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан тақиқ қўйилганлиги сабабли, четга чиқа олмаганлигини билдирган.

Видеомурожаатда айтилишича, Жаҳонгир Отажонов ўғлининг операцияси сабаб Истанбулга учиши керак бўлган. Аммо аэропортда унинг мамлакатдан чиқиши учун тақиқ қўйилгани айтилган. Бунга унинг МИБдан қарздорлиги борлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Мажбурий ижро бюроси мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориб, натижалари ҳақида маълумот берди.

Ўрганиш ишлари давомида, фуқаро Жаҳонгир Отажонов томонидан судлар қарорларига асосан - фуқаролар С.Ф., М.С. ва Е.И.га 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундирувига оид 3 та ижро иши мавжудлиги аниқланди.

Ушбу ижро ишлари бўйича Бюро органлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. 

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Жаҳонгир Отажановдан ундирувчи С.Ф. фойдасига алимент ундириш белгиланиб, Бюронинг Олмазор туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва ундирувчи С.Ф. ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш юзасидан ариза билан мурожаат қилганлиги сабабли, 21.01.2020 йилда ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган ва ижро иши тамомланган.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор Жаҳонгир Отажановдан ундирувчилар М.С. ва Е.И. фойдасига алимент ундириш белгиланиб, Бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва унинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинчалик чекланган.

Ўрганишда, ушбу тақиқлар Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-1-моддасига мувофиқ қўйилганлиги аниқланган.

Маълумки, Мажбурий ижро бюроси органлари - суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Отажонов

Баҳолаганлар

1092

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг