Жаҳонда илк бор Люксембургда жамоат транспорти текин бўлади

Олам 2225
image

Люксембургда жамоат транспорти жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб бепул бўлади. Бу ҳақида Европа оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Шундай қилиб Люксембург дунёда биринчи бўлиб жамоат транспорти бепул бўлган давлатга айланди.

Aвтобус, трамвай ёки поездда саёҳат қилиш учун чипта сотиб олишнинг ҳожати йўқ: шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлса кифоя. Шу билан бирга, поездларда тўловли бўлган биринчи класс ўринлари ўзгартирилмайди.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, бундай чора-тадбирлардан мақсад мамлакат аҳолисининг жамоат транспорти фойдасига шахсий транспортдан воз кечишига эришишдир. Бу эса тирбандликни камайтириш ва атмосферага зарарли чиқиндилар миқдорини камайтиришга сабаб бўлади.

Люксембургда жамоат транспортидан фойдаланиш тўлиқ солиқ тўловчилар ҳисобидан амалга оширилади. Ҳар йили бундай "бепул" транспорт мамлакатга тахминан 41 миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 2.9
t
×