Жаҳон тиллари университети ректори бошқа ишга ўтказилди
Жамият
−
20 апрел 2020 14443 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ғанишер Худойкулович Раҳимов Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ғанишер Раҳимов ҳозирга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти Президентнинг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4681-сон қарори билан ташкил этилганди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август