Жаҳон тартибининг меъмори. Генри Киссинжернинг ҳаёти фотосуратларда
Бу қизиқ
−
30 Ноябрь 2023
4540Ёшлигида Германиядан қочган ва Америка тарихидаги энг нуфузли ва зиддиятли ташқи сиёсат арбобларидан бирига айланган АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер кеча, 29 ноябрь куни Коннектикутдаги уйида 100 ёшида вафот этди. CNN мақоласида машҳур дипломат қандай яшагани эсга олинди.
Қайд этиш жоизки, Киссинжер 1970 йилларда АҚШ ташқи сиёсатининг синоними эди.
У АҚШнинг Вьетнам урушидаги ҳарбий иштирокини тўхтатишга ёрдам бергани учун Тинчлик учун Нобель мукофотини олган ва АҚШ Президенти Ричард Никсонга Хитойни Қўшма Штатлар ва Ғарбга очишда ёрдам берган махфий дипломатияси билан машҳур эди.
Аммо у Вьетнам уруши пайтида Камбоджани бомбардимон қилгани, бу геноцид қизил кхмерлар (Камбоджадаги аграр коммунистик ҳаракатининг норасмий номи) режимининг кучайишига олиб келгани ва Чилида демократик ҳукуматга қарши тўнтаришни қўллаб-қувватлагани учун ҳам кўпчилик томонидан танқид қилинган.
Шунингдек, у, Яқин Шарқда 1973 йилги Исроил ва араб кучлари ўртасидаги урушда ушбу давлатларни ажратиш учун "воситачилик дипломатияси"дан фойдаланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь