Жаҳон мусулмон саёҳати индексида Ўзбекистон нечанчи ўринни эгаллади?
Жамият
−
15 Июль 2021
10352Ўзбекистон ҳар йили ўтказиладиган Жаҳон мусулмон саёҳати индекси халқаро рейтингида 6 поғонага юқорилаб, 16-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, рейтинг “MasterCard” ва “CrescentRating” ташкилотлари томонидан тузилади. 2021 йилга оид рейтингда Ўзбекистон энг жадал кўтарилган мамлакат сифатида қайд этилган. Маълумот ўрнида, 2018 йилги кўрсаткичларда давлат 32-ўринни эгаллаган эди. 2019 йилда эса 22-поғонада қайд этилган.
Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг ҳисоботда юқорилашига мамлакатнинг Ислом дини билан боғлиқ бой меросини ўрганиш ва халқаро миқёсда оммалаштиришга қаратилган лойиҳалар сабаб бўлган. Қайд этиш керакки, ушбу рейтингда Малайзия биринчи, Туркия иккинчи ва Саудия Арабистони учинчи ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чет элликлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтинги эълон қилинганди. Унда Туркманистон пойтахти Ашхобод биринчи ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, энг кўп хайрия қилувчи мамлакатлар рейтинги ҳам эълон қилиниб, унда Ўзбекистон 29 поғонада қайд этилган.
LiveБарчаси