Жаҳон чемпионига Nexia-3, Осиёда иккинчи бўлган курашчига 2 та қўй берилди

Спорт 12759
image
-

Аввалроқ ўзбекистонлик Нигина Ўктамова бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Наманганлик спортчи қиз эркин кураш бўйича Осиё чемпионати кумуш медалини қўлга киритди.

Маълум қилинишича, Нигина Ўктамовага Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Nexia-3 автомобили топширилган.

Шунингдек, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Мадина Усмонжонова спортнинг эркин кураш йўналишида Қозоғистон Республикасида ўтказилган Осиё чемпионати кумуш медалини вилоят ҳокимига тантанали равишда тақдим қилди.

Вилоят ҳокими эса мулоқот асносида спортчи қизга тайёргарлик учун шароит яратиб бериш мақсадида ҳомийлик, тикув машинаси ва бир жуфт қўй совға қилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 680
Рейтинг: 3
t
×