Ўзбекистонлик қиз бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Спорт 9713
image

Польшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати якунига етиб бормоқда. Кеча, 22 апрель куни қизлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистолик Нигина Ўктамова жаҳон чемпионига айланди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизматининг ёзтшича, ўзбекистонлик боксчи қизлар шу пайтгача жаҳон чемпионатининг финалига қадар етиб бормаган эди. Олтин медаль учун рингга кўтарилган Нигина Ўктамова ҳамда Моҳинабону Абдуллаева ўзбек бокси тарихига ўз номларини ёзиб қолдирган.

Дастлаб, 54 кг вазн тоифасида самарқандлик Нигина Ўктамова украиналик Кристина Лакичукка қарши тўқнаш келди ва 4:1 ҳисобида ғалабага қозонди. Шу тариқа, у ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди. Шундан сўнг, Моҳинабону Абдуллаева (64 кг) ҳам ўз жангини ўтказди. Афсуски, россиялик Азалия Аминевага қарши беллашувда Абдуллаевага бироз омад етишмади.

Ўзбекистонлик боксчи қизлар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан тугатадиган бўлишди. Эртага йигитлар ўртасида ҳам 2 нафар вакилимиз финал жангини ўтказади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 335
Рейтинг: 3
t
×