Жаҳон чемпиони Саудия клуби таклифини жавобсиз қолдирмоқда
Спорт
−
10 Июль 2023
2400“Тоттенхем” клубининг франциялик дарвозабони Уго Льорис фаолиятини Италия ёки Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sports Zone” хабар берди.
Манбага кўра, дарвозабоннинг хизматлари Франциянинг ПСЖ ва Италиянинг “Интер” клубларига таклиф қилинган. Шунингдек, Льорисга Саудиянинг “Ал-Шабаб” клуби қизиқиш билдирмоқда. Дарвозабон саудияликларнинг расмий таклифига ҳозирча жавоб қайтаргани йўқ.
36 ёшли Льориснинг “Тоттенхем” билан шартномаси яна бир мавсумга мўлжалланган. Дарвозабон Лондон клубида 2012 йилдан буён ўйнаб келмоқда. “Transfermarkt” уни 3 миллион еврога баҳолаган.
“Тоттенхем” таркибида 11 йил давомида Льорис бирорта соврин юта олмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь