Жаҳон банки Украинага 1,5 миллиард доллар кредит ажратишни маъқуллади
Олам
−
27 Март
2300Жаҳон банки директорлар кенгаши Украинага 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда бугун, 27 март куни Украина ҳукумати хабар берди.
Бу маблағнинг асосий қисми – 984 миллион доллари Япония ҳукумати кафолати, 516 миллион доллари эса Буюк Британия кафолати бўйича берилади. Маблағлар жорий йилнинг март ойи охиригача Украина бюджетига тушиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, маблағлар ижтимоий ва гуманитар мақсадларга сарфланади.
"Йиғилган маблағлар давлат ҳукуматини, Украина бюджетини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётни тиклаш, давлат бюджетининг устувор ижтимоий ва гуманитар харажатларини молиялаштириш учун сарфланади", дейди Украина Молия вазири Сергей Марченко.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Киевга 880 миллион доллар миқдорида кредит транши тақдим этилишини маъқуллаганди.
LiveБарчаси