“Қиммат ўқиш, паст маош”. Жаҳон банки Ўзбекистон ёшларининг ишсизлиги ҳақида ҳисобот эълон қилди

Жамият 17066
image

Ўзбекистонда ёшлар ишсизлигининг асосий сабабларидан бири қишлоқ жойларда иш ўринларининг йўқлиги ва ишчи кучига талабнинг пастлигидир. Аксарият ёшлар меҳнат дафтарчасини очмасдан ишга қабул қилинади. Иш ҳақи кутилганидан анча паст. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ёшларни иш билан таъминлашда мавжуд муаммолар борасида чоп этган ҳисоботида келтирилган.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 29 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллионни ташкил қилади. Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёда (ЕЦ) энг кўп ёшларга эга мамлакатдир. Келгуси 10 йил ичида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони яна 12 фоизга ошиши кутилмоқда.

16–24 ёшдаги барча ёшларнинг 24 фоизини (26,4 фоизи — 16 ёшдан 29 ёшгача бўлган гуруҳда) ишсиз ёки ўқимайдиган ёшлар ташкил этади. Энг кўп ишсизлик қизлар орасида – ўғил болаларга нисбатан 4 баробар кўп.

“Бу шахслар гуруҳи мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун ҳам имконият, ҳам муаммодир”, дея таъкидлайди ҳисобот муаллифлари.

Ёшларни иш билан таъминлашдаги муаммолар:
•    қишлоқ жойларида иш ўринларининг етишмаслиги ва ишчи кучига талабнинг пастлиги;

•    иш ҳақи кутилган даражасига нисбатан пастлиги;

•    Малака даражасининг пастлиги асосан таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги алоқанинг йўқлиги;

•    Умумий таълим тизими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида олинган кўникмалар ва иш берувчилар томонидан талаб қилинадиган касбий таълим ва кўникмалар ўртасида номувофиқлик;

•    Қулай бизнес шароитининг чекланганлиги ёки тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш, муваффақиятли микрофирмаларни яратишдаги муаммолар;

•    Олий таълим олиш имконияти чекланганлиги;

•    Ўзбекистонда университетлар ўқиш қимматлиги;

•    Таълим ва малаканинг етишмаслиги;

•    Меҳнат бозори ҳақида ёшлар кам маълумотга эгалиги, мактабларда таълим маълумотларини тақдим этиш ва касб танлаш имкониятларини берувчи касбий йўналтириш дастурлари йўқлиги;

•    Бизнесни молиялаштиришдаги қийинчиликлар;


•    Аёлларни ишчи кучи сифатида иштирокига тўсқинлик қилувчи кучли ижтимоий стереотиплар;

•    Касбларнинг 70 фоизи лицензия ва (ёки) олий маълумот талаб этиши;

•    Ёшлар учн кичик ҳажмдаги фаол меҳнат бозори дастурлари;

•    Давлат хизматлари ва бандлик дастурларидан фойдаланиш борасида хабардорлик чекланганлиги;

•    Ёшларнинг бандлик даражасини оширишда ҳукуматнинг саъй-ҳаракатини аниқлаш ва баҳолаш мониторингининг заифлиги;

•    Университетлар талабалари ва ҳамма ёшлар учун катта харажатлар;

•    Жуда кам компаниялар малака бўшлиқларини қоплаш учун ходимлар учун тренинглар ўтказади;

•    Умумий таълим тизими бериладиган техник кўникмалар ва ўрта таълим сифати жуда паст;

•    иш берувчилар ва таълим муассасалари ўзаро боғлиқ эмас. Таълим муассасалари меҳнат бозорига мос келмайдиган малакаларни беришади. Натижада, иш берувчилар кадрларни фақат иш тажрибаси билан баҳолаб ишга қабул қилади. Касбий дипломлар ишга олишда деярли аҳамият касб этмайди. Бу ёшлар учун янада салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Булар айниқса, ўрта махсус касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлган ёшлар орасида яққол сезилади.

Нима қилиш керак?

Жаҳон банки, юқорида кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш учун қатор таклифларни илгари сурган. Таклифлар орасида қуйидагилар мавжуд:
•    иш ҳақи ва ёшларни касбга ўқитишни субсидиялаш каби меҳнат бозоридаги қўллаб-қувватлаш чораларини баҳолаш, ислоҳ қилиш ва кенгайтириш;

•    кўникмаларни ривожлантириш ва бошланғич капитал тақдим этиш орқали ёш тадбиркорлар лойиҳаларини амалга оширишга кўмак кўсатишни кенгайтириш;

•    мактаблар ва касб-ҳунар таълими марказларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) кўникмаларига устувор аҳамият бериш орқали ёшларда уларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;


•    секторлар ва ҳудудлар орасида касбий ва меҳнат мобиллигидаги тўсиқларни бартараф этишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

•    уюшган (хавфсиз ва самарали) меҳнат миграциясига кўмаклашиш.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 621
Рейтинг: 3
t
×