Зеленскийнинг Қримни қайтариш фикри мантиққа тўғри келмайди – Шрёдер

Олам 9601
image

Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Қримни ҳарбий йўл билан қайтариш ғоясини маъносиз деб атаб, бу минтақа аллақачон Россияга тегишли эканини айтди. Бу ҳақда у Испаниянинг “ABC” газетасига берган интервьюсида гапирган.

“Президент Зеленскийнинг Қримни ҳарбий йўл билан қайтариш фикри мантиққа тўғри келмайди. Озчиликни ташкил этган татарларни ҳисобга олмаганда, минтақа русларникидир”, дейди сиёсатчи.

Шунингдек, у ярим орол СССР таркибига кирган Украинага Совет раҳбари Никита Хрушёв томонидан берилганини қайд этиб ўтган.

Шрёдер Украинада содир бўлаётган воқеаларга ҳам баҳо берган. Унинг фикрича, можаро каттароқ геосиёсий қарама-қаршиликнинг бир қисмидир ва Ғарб давлатлари Қўшма Штатларга ҳаддан ташқари суянган ҳолда жиддий хатога йўл қўймоқда.

Маълумот ўрнида, 23 август куни “Қрим платформаси” онлайн саммитида Зеленский Қримни қайтаришини айтган. Украина Бош вазири Денис Шмигаль Украина Қримни демилитаризация қилишга тайёрлигини қўшимча қилган.

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Киевда яриморолни тиклаш бўйича стратегия аллақачон мавжуд бўлиб, расмийлар уни Украина таркибига кирганидан кейин амалга ошириш ниятида.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 367
Рейтинг: 3
t
×