Зеленскийнинг Қримдаги уйи тортиб олиняпти
Олам
−
03 Ноябрь 2022
14408Қримда терроризмга қарши кураш комиссияси ишламоқда, у ҳозирда Россияга нисбатан нодўстона ҳаракатлар содир этган хорижий фуқароларнинг мулклари рўйхатини тузмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Қрим парламенти раҳбари Владимир Константинов маълум қилган.
У яриморол ҳукумати Киев режимига алоқадор олигархлар ва сиёсатчилар мулкини миллийлаштиришда давом этишига ваъда берди.
Қайд этилишича, Қрим парламенти Бахчисаройдаги “Стройиндустрия” заводи, “Залив” кемасозлик заводи, шунингдек, “Новаcентер” қурилиш гипермаркети ва шу номдаги савдо мажмуаси каби объектларни миллийлаштиришга аллақачон қарор қилган.
Бу рўйхатга Украина Президенти Владимир Зеленскийга тегишли квартира ҳам киритилган.
“Бундай объектларнинг барчасида, жумладан, Зеленскийнинг квартирасида ҳам ҳозирда аксилтеррор комиссияси ишламоқда. Иш тугагач, изга хабар берамиз”, деган Константинов.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президентининг Қримдаги квартираси 2019 йилда Украинадаги президентлик сайлови кампанияси вақтида маълум бўлган эди. Қримнинг жанубий қирғоғидаги Ялта вилоятининг Ливадия қишлоғида жойлашган.
LiveБарчаси