Зеленскийдан Россия билан авиақатновларни тиклашни сўрашди
Олам
−
27 Июль 2019
4447Украина аҳолиси Президент Владимир Зеленскийдан Россия билан ҳаво қатновини тиклашни сўради. Тегишли петиция давлат раҳбарининг веб-сайтида пайдо бўлди.
Петеция матнида таъкидланганидек, ҳаво алоқалари бекор қилингани сабабли, биринчи навбатда ўз оилаларини кўра олмаётган украиналиклар азоб чекмоқда.
25 июль, пайшанба куни эълон қилинган петецияга айни пайтда 70 киши имзо чеккан. Шу билан бирга, ҳужжат қабул қилиниши учун уч ой давомида камида 25 минг киши имзо қўйиши керак. Бундан ташқари, июлнинг бошида, Украина Президентининг веб-сайтида петиция пайдо бўлгани, унинг муаллифи Киевни темир йўл блокадасини Қримдан олиб ташлашни талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Петеция муаллифининг таъкидлашича, Қримда Украинадан келаётганлар оқими жуда катта, шунинг учун қариндош ва дўстлариникига бориши керак бўлганлар кўплаб қийинчиликларга дуч келяпти. Қримликлар эса аллақачон поездларда келган украиналик сайёҳларни қабул қилишга тайёр эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Украина ва Россия ўртасидаги мунтазам парвозлар Киев ташаббуси билан 2015 йилнинг октябрида тўхтатилган эди. Бундан ташқари, 2019 йил 3 апрелидан Украина Россия билан мунтазам равишда парвоз алоқасини тўхтатди.
LiveБарчаси