Зеленский Европа Иттифоқини Россияга қарши кўпроқ жазо чоралари кўришга чақирди

Олам

image

Аввалроқ, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Украинага расмий ташриф билан боргани ҳақида хабар берилган эди. Бугун, 3 февраль куни Европа Иттифоқи раҳбарлари Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашиб, Россияга қарши янги санкциялар ваъдасини олди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Зеленский Европа Иттифоқини Россияга нисбатан кўпроқ жазо чораларини кўришга чақирган.

“Бизни қадрлайдиган ҳаётни ҳимоя қила оламиз ва кейинги интеграциямиз орқали халқимизга тўсиқлар ва таҳдидлардан қатъий назар курашиш учун энергия ва мотивация бера оламиз”, дея таъкидлаган Зеленский учрашув чоғида.

Учрашувда Урсула фон дер Ляйен Россияга қарши ўнинчи санкциялар тўпламини жорий қилишини айтган. Шунингдек, Европа Иттифоқи 2022 йил февраль ойидан бошлаб, Россия Федерациясига қарши тўққизта иқтисодий ва индивидуал санкцияларни киритганини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made