Зеленский ЕИни Россия газидан воз кечишга чақирди

Олам

image

Украина кеча. 30 июндан бошлаб Руминияга электр энергияси экспорт қилишни бошлади. Мамлакат Европа Иттифоқига Россия етказиб берадиган газнинг бир қисмини қоплаши мумкин. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский маълум қилди. 

Қайд этилишича, Зеленский Украина Европа Иттифоқи билан “яқинлашувда яна бир қадам ташлаганини” айтган. Унинг аниқлик киритишича, мамлакат Руминияга “электр энергиясининг сезиларли экспортини” бошлаган ва ҳозирдан ЕИга етказиб беришни кенгайтиришга ҳозирлик кўрмоқда.

“Украина электр энергияси ҳисобига европаликлар томонидан истеъмол қилинадиган Россия газининг катта қисмидан воз кечиш мумкин. Бу биз учун нафақат экспортдан тушадиган даромад, балки Европа учун ҳам хавфсизлик масаласидир”, дейди Владимир Зеленский.

Маълумот ўрнида, Польша Европа Иттифоқига Россия газидан воз кечиш бўйича келишиб олишни таклиф қилди. Fitch маълумотларига кўра, Россия Федерациясидан хом ашёни тўлиқ рад этилганидан сўнг, ЕИга газ етказиб беришни қоплаш учун уч йилдан ортиқ вақт керак бўлади.

Катта еттилик эса (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония) етакчилари Россия Федерациясидан нефть ва газга нарх чегарасини жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг