Зеленский ва Байденнинг “гапи қочди”ми?

Олам

image

Исми очиқланмаётган Украина расмийсининг CNN ахборот агентлигига маълум қилишича, кеча, 27 январь куни АҚШ Президенти Жозеф Байден ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида ўтказилган телефон мулоқоти чоғида икки раҳбарнинг гапи бир жойдан чиқмаган. 

Украина расмийсига кўра, Байден Зеленскийни Россиянинг ҳужуми аниқ экани ва у совуқ февраль ойида бошланиши ҳақида огоҳлантирган. 

Аммо, Украина раҳбари Россия ҳужуми хавфли эканини тан олган ҳолда, унинг бўлиши ноаниқлигини таъкидлаган. Зеленскийга кўра, Кремль ҳужум қилмайди. 

Оқ уй эса бу хабарлар асоссиз эканлигини айтмоқда. 

Вазиятга изоҳ берар экан, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши Матбуот котиби Эмили Хорнга кўра, аноним манба CNN’га ёлғон маълумот берган. 

"Президент Байден Россия февралда ҳужумни бошлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. У, ушбу очиқ-ойдин маълумот бир ойдан бери айтиб келинаётгани ҳақида маълум қилган. Ушбу шаклдаги хабардан бошқа ҳар қандай баёнотлар сохта маълумотдир”, дея билдирган Хорн. 

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот НАТО ва АҚШ охирги пайтларда эълон қилаётган Россия ҳужумга тайёрланаётгани ҳақидаги баёнотлар ортидан ўтказилгани айтилмоқда. 

Бундан ташқари, Россия 100 минглаб қўшинларини Украина чегараси яқинида тўплагани сабабли Вашингтон ва Киев ўртасидаги дипломатик алоқалар янада мустаҳкамланиши кераклиги билдирилган. 

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг билдиришича, давлат раҳбарлари ўртасидаги 20 дақиқа давом этган телефон мулоқоти чоғида, асосий масала Россиянинг Украина чегараси яқинида қуролланишга зўр бераётгани ҳақида бўлган. 

Кенгаш расмийсининг қўшимча қилишича, мулоқот “узоқ ва жиддий” руҳда ўтган, аммо, у Россия агрессиясига қарши бирлашиш борасида ўта самарали келишувлар билан якунланган.

 

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

453

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг