Зеленский уруш бошидан буён Россия қанча ҳарбийсини йўқотганини очиқлади
Олам
−
03 Март 2022 16735 2 дақиқа
Ҳафта давомида Россия Қуролли кучларининг Украинадаги шахсий таркибидаги йўқотишлар тахминан 9 минг кишини ташкил қилган. Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг видеомурожаатида маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги эса Зеленскийнинг РФ Қуролли кучларидаги қурбонлар ва ярадорларнинг сони бўйича келтирган фактларини рад этмоқда. Идорага кўра, 24 февралдан бери 498 киши ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган, 1,5 мингдан ортиқ одам жароҳатланган
Президент Украина армияси вазиятни ниҳоят ўзгартириш учун ҳамма нарсани қилаётганини таъкидлаган.
Хусусан, Зеленскийнинг сўзларига кўра, Николаев йўналишида босқинчилар ҳарбийлар – қурбонлар ва ярадорларни олиб кетиш учун ўнлаб вертолётлардан фойдаланишлари керак.
“19 ёш, 20 ёш – улар ҳаётда нима кўрди, бундан ташқари, бегона юртни босиб олишдан ташқари?”, дейди давлат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, Украина ҳарбийларнинг жасадлари билан қопланишини истамайди.
“Бутун армиянгиз билан уйингизга боринг. Ўз амрингга айт, яшашни хоҳлайсан, ўлишни хоҳламайсан...”, деб рус ҳарбийларига мурожаат қилади Зеленский.
Президент, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясида Россиянинг Украинага бостириб киришини қораловчи резолюция бўйича овоз бериш натижаларига изоҳ берди.
“Россияни БМТ Бош Ассамблеясида фақат тўртта давлат – Шимолий Корея, Эритрея, Сурия, Беларусь қўллаб-қувватлади ва унинг бошқа дўстлари бўлмайди, чунки у тинчликда яшашни билмайди”, дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 март куни БМТ Бош Ассамблеяси Россиядан Украинадаги урушни тўхтатиш ва қўшинларини олиб чиқишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди.
Резолюция учун 141 давлат ёқлаб, беш давлат қарши овоз берди, 35 давлат бетараф қолди. Россия Федерацияси, Беларусь, Сурия, Шимолий Корея ва Эритрея қарши чиқди. Бетараф қолганлар – Хитой, Ҳиндистон, Куба, Марказий Африка Республикаси, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Покистон, ЖАР ва бошқалар. Озарбайжон, Туркманистон ва Ўзбекистон овоз бермаган.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль