Зеленский Украинанинг тарафини олган иттифоқчиларига “қуллуқ қилмоқда”
Олам
−
01 Февраль 2022
6345Украина Президенти Валдимир Зеленский Россия билан кескинлашган вазият фонида Киевнинг тарафини олган Ғарб мамлакатларига миннатдорлик билдирди.
“Украина учун кўмак 2014 йилдан бери энг юқори даражага чиқди”, деган у бугун, 1 февраль куни мамлакат Олий Радасида қилган нуқтида.
Унинг билдиришича, яқин кунларда Укараинага Британия, Польша ва Нидерландия раҳбарларининг ташрифи кутилмоқда. Бундан ташқари, Украинага нисбатан агрессияни камайтириш борасида АҚШ ва Россия ўртасида янги музокаралар ўтказилади.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Россия билан кескинлашган муносабатлар ортидан Украина Польша ва Британия билан “янги форматдаги сиёсий ҳамкорлик”ни йўлга қўйган.
Бугун, 1 февраль куни Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Варшава Киевга ўз мудофасини мустаҳкамлаши учун қурол-яроқлар, учувчисиз дронлар ва қирувчи самолётларга ҳаво зарбасини берувчи ҳарбий техникалар тўпламини етказиб бериши ҳақида маълум қилган.
Бундан ташқари, у Польша уруш оқибатида Украинадан келадиган қочқинларнинг эҳтимолий катта оқимига тайёргарлик кўраётгани ҳақида билдирган.
Бош вазир Борис Жонсон эса Буюк Британия мамлакат салоҳиятини яхшилаш ва Россия энергиясига бўлган қарамликдан қутулиш учун Украинага 88 миллион фунд стерлинг (118 миллион АҚШ доллари) маблағ ажратилиши ҳақида эълон қилган.
Сўнгги ойларда Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашган. Вашингтон ва Брюссель Москвани Украинага “босқин” тайёрлаётганликда айбламоқда ва шу фонда Шарқий Европада ўз иштирокини кучайтирмоқда. АҚШ Россия ҳужумга ўтган тақдирда унга санкциялар жорий қилишини айтиб келаётганди.
Россияда барча даъволар рад этилмоқда. Кремль ва Ташқи ишлар вазирлиги “тажовузкорлик” ҳикояларининг мақсади Россия чегаралари яқинида хорижий гуруҳ яратиш эканлигини бир неча бор таъкидлаган. Улар, шунингдек, кескинлашувнинг асосий сабаби қилиб Украинани қурол-яроғ билан таъминлаётган ва шу орқали уни ҳарбий саргузаштлар сари ундаётган АҚШ ва НАТО ҳаракатларини кўрсатмоқда.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь