Зеленский Украинани тиклаш учун қанча пул кераклигини айтди
Олам
−
30 Август 2022
10345Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатни қайта тиклаш учун тахминан 600-800 миллиард доллар керак бўлишини, аниқ миқдор уруш тўхтаганидан кейин маълум бўлишини айтди. Бу ҳақда у бугун, 30 август куни Франция тадбиркорлар ҳаракатига мурожаати чоғида айтган.
"600-800 миллиард – Луганода (Швейцария) шундай дейишди. Бу миқдор оммавий эди. Тасдиқланган таҳлилий маълумотларга кўра вайронагарчилик катта ҳажмда бўлганига ишонамиз. Ҳамма нарсани қайта тиклаш учун тахминан шундай ҳажмдаги маблағ керак”, дейди Зеленский.
Давлат раҳбари мамлакатдаги жанговар ҳаракатлар ҳали якунланмаганига ишора қилиб, аниқ миқдор уруш тугагандан кейин маълум бўлишини айтган.
Зеленскийнинг фикрича, ҳозирда асосий эътиборни мамлакат инфратузилмасини, жумладан, таълим, турар-жой ва портларни тиклашга қаратиш керак.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойи ўрталарида Украина Бош вазири Денис Шмыгаль ҳамкорларни Украинани тиклаш жамғармасини тўлдиришда ёрдам беришга чақириб, 500 миллиард доллар керак бўлишини айтган эди. Владимир Зеленский эса аввалроқ Украина дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 550 миллиард доллар йўқотганини маълум қилган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси