Зеленский Украинани АҚШ ва Ғарб давлатларига бўлиб бермоқчи
Олам
−
30 Ноябрь 2022
20235Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатни тиклаш учун 1 триллион доллардан ортиқ маблағ кераклигини айтди ва Киев бу жараёнга Ғарб давлатларини жалб қилиб, вилоят ва шаҳарларни уларнинг ҳомийлигига ўтказишни режалаштирмоқда.
“Ҳозир биз ўнлаб ҳамкор давлатларни Украинани тиклашга жалб қилмоқдамиз. Ишларнинг умумий ҳажми бир триллион доллардан ошади”, дейди у кеча, 29 ноябрь куни Халқаро кўргазмалар бюроси Бош ассамблеясига “Expo-2030” кўргазмасини Одессада ўтказишни таклиф қилган видеомурожаатида.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, патронаж тизими мамлакатлар ва компанияларга маълум бир ҳудуд, шаҳар, сектор ёки корхонани тиклаш билан шуғулланиш имконини беради.
“Биз аллақачон Франция ва Буюк Британия, Голландия ва Германия, Дания ва Финляндия, Италия ва Туркия, Польша ва Португалия, Чехия ва Словения, Латвия ва Эстония, Швейцария ва Словакия, Австрия ва Греция, Канада ва АҚШ, Япония ва Австралия, шунингдек бошқа мамлакатларнинг ҳомийликка қизиқишини кўрмоқдамиз”, деди у.
LiveБарчаси