Зеленский Украин халқи ўтган олти ойда давлатларнинг асл юзини кўрганини айтди

Олам 2579
image

Олти ой олдин Россия бизга уруш эълон қилди. Ўша олти ой ичида биз тарихни ўзгартирдик, дунёни ўзгартирдик ва ўзимизни ўзгартирдик. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг 24 август – Украина мустақиллиги куни муносабати билан мамлакат халқига йўллаган оташин табригида сўз боради. 

“Олти ой олдин Россия бизга уруш эълон қилди. 24 февраль куни бутун Украина портлаш ва отишма овозларини эшитди. 24 август эса “Мустақиллик байрами муборак” деган сўзларни эшитмаслигимиз керак эди. 24 февраль куни бизга “сизда ҳеч қандай имконият йўқ”, деб айтишганди. 24 август куни биз айтамизки, Мустақиллик куни билан, Украина!”, дейди Зеленский. 

Президентнинг урғулашича, ўтган олти ой кўп нарсани англатган, энди Украин халқи ким дўст, ким биродар, ким шунчаки таниш эмаслигини яхши билади, танийди. 

“Олти ой ичида биз тарихни ўзгартирдик, дунёни ўзгартирдик ва ўзимизни ўзгартирдик. Энди биз ким ҳақиқатан ҳам бизнинг биродаримиз ва дўстимиз эканлигини ва ким оддий таниш эмаслигини аниқ биламиз. Ким ўз номини ва обрўсини йўқотмади ва ким террорчилар юзини сақлаб қолиши учун хавотирда эди. Бизга кимга керакмаслигимиз ва биз учун қайси эшиклар очиқлигини билдик. Биз кимнинг кимлигини кўрдик. Ва бутун дунё украиналиклар кимлигини билиб олди. Энди биз ҳақимизда ҳеч ким “бу Россия яқинидаги давлат”, демайди. 

Биз ўзимизни ҳурмат қила бошладик. Ҳар қандай ёрдам ва қўлловга қарамай, мустақиллигимизни биздан бошқа ҳеч ким кемирмаслигини англадик. Ва биз бирлашдик”, дейди Президент. 

Унинг қайд этишича, Украина халқи ва унинг жасорати бутун дунёни илҳомлантирган. Барибир ғалаба қозонадиган куч эмас, балки ҳақиқат. Пул эмас, балки қадрият. Нефть эмас, балки одамлар.

“Кеча дунё бирлашмаган эди. COVID-19 аниқ кўрсатди: ҳар бир инсон ўзи учун. Олти ой ўтгач, Украина буни ўзгартирди. Барча жаҳон тарихи дарсликларида "Дунёни Украина бирлаштирган вақтлар" бўлими бўлади”, дейди давлат раҳбари.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.1
t
×