Зеленский тўсиқлар олиб ташланганини айтди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашувда Украина "Норман Тўртлиги" ишини қайта бошлаш учун ўз ҳиссасини қўшганини ва яқин келажакда унинг раҳбарлари учрашуви ўтказилишини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Президент Зеленский 21-24 октябрь кунлари Японияда бўлиб, Император Нарухитони тахтга ўтириш маросимида иштирок этяпти. Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, Украина Президентининг хорижий давлатлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлари режалаштирилган.

"Украина "Норман Тўртлиги" фаолиятини қайта тиклаш учун ўз ишини тугатди. Биз яқин келажакда "Норман Тўртлиги" раҳбарларининг учрашувини кутмоқдамиз, чунки барча тўсиқлар олиб ташланди", деди Зеленский. 

Таъкидланганидек, томонлар Донбасдаги вазиятни муҳокама қилди. "Донбасда тинчликка эришиш ва қон тўкилишига барҳам бериш мен ва менинг жамоам учун мутлақо устувор масала. Сиздан чин дилдан миннатдорман, сиз Донбасда урушни сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал этиш учун ҳаракат қилганингиз, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш масаласига доимий эътибор берганингиз учун", деди Зеленский Германия раҳбарига.

Маълумот учун, Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмайер ўз мамлакатининг Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб юрган кезларида Донбас масаласида бир қатор таклифларни илгари сурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский Франк-Валтер Штайнмайер Норман тўртлиги

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг