Зеленский Туркиянинг баъзи хатти-ҳаракатларини адолатсизлик деб атади

Олам 16898
image

Украина Президенти Владимир Зеленский бир вақтнинг ўзида Украинага ёрдам кўрсатаётган ва россиялик сайёҳларга мезбонлик қилаётган Туркиянинг ҳаракатларини икки томонлама стандартлар деб атади. Бу ҳақда у Грециянинг ERT жамоат телевидениясига берган интервьюсида таъкидлади, дея РБК хабар берди.

“Бир томондан Туркия воситачи бўлиб, Украинани муҳим қадамлар билан қўллаб-қувватласа, бошқа томондан, масалан, бир вақтнинг ўзида туристик йўналишлар тайёрланаётганини кўрамиз. Айниқса, Россия туризми учун”, дейди Зеленский.

Унинг фикрича, Туркия ва Украина дўстона муносабатларга эга бўлишни истаса, бундай бўлмаслиги керак.

“Бунчалик ҳал қила олмайсиз, бу икки томонлама стандартлар. Бу адолатсизлик”, дейди Украина раҳбари. Зеленский турк ҳукуматини танлов қилишга чақирди.

У, шунингдек, Украинани Греция халқи қўллаб-қувватлашини ва бунинг учун миннатдор эканини таъкидлади.

Маълумот учун, Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан бери Туркия бир неча бор музокараларда воситачи бўлишга уринган. 29 март куни Москва ва Киев делегациялари Истанбулда учрашиб, у ерда Украина томони НАТОга аъзо бўлиш ўрнига ўз хавфсизлигини таъминлашнинг янги схемасини таклиф қилди. Унга кўра, Туркия Украина хавфсизлиги кафолати бўлган давлатлар қаторига кириши керак эди.

20 апрель куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Анқара Украина хавфсизлигининг кафилига айлана олмаслигини, чунки Киев қандай кафолатлар олишни истаётганини ҳали тушунмаганини айтди. Кейинроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Зеленский билан телефон орқали мулоқоти чоғида у Украина хавфсизлигининг кафолати сифатида ишлашга умуман ижобий муносабатда эканлигини айтди .
 

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 463
Рейтинг: 3
t
×