Зеленский Россиянинг иштирокида давлат тўнтариши уюштирилишидан хабар топганини айтди
Олам
−
26 Ноябрь 2021
7266Украина Президенти Владимир Зеленский Украинада 1 декабрь кунига режалаштирилган давлат тўнтариши ҳақида маълумот олганини айтди. Бу ҳақда Зеленский матбуот анжумани чоғида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Россия ва Украина вакилларининг гўёки давлат тўнтариши режасини муҳокама қилаётгани ёзиб олинган аудиони эшитиб шундай фикрга келган.
Украина Президентининг таъкидлашича, унга бизнесмен Ринат Ахметовнинг бўлажак давлат тўнтаришига алоқадорлиги ва бунинг учун миллиардлаб доллар ажратилгани ҳақида маълумот берилган. Шу билан бирга, давлат раҳбари шахсан давлат тўнтариши режа қилинганига ва бунга тадбиркорнинг алоқаси борлигига ишонмаслигини таъкидлаган.
Зеленскийнинг фикрича, Ахметовнинг атрофидагилар тадбиркорни Президент ва давлат билан урушга тортмоқда.
Шунингдек, Украина Президенти матбуот анжумани чоғида мамлакат олигархлар билан катта уруш бошида турганини, “уларнинг чодирлари ҳамма жойда” эканини айтган. Аммо, Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳукумат йирик бизнесга ҳурмат билан муносабатда бўлади.
Ўз навбатида, Россия томони Украина Президентнинг сўзларига эътибор қаратиб, муносабат билдирди.
РФ Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия ҳеч қачон бундай ишлар билан шуғулланмайди.
“Россиянинг аралашиш режаси йўқ эди. Россия ҳеч қачон бундай ишларни қилмайди”, дейди Песков Зеленскийнинг Украинада Россия иштирокида давлат тўнтариши режалангани ҳақидаги сўзларини изоҳлар экан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь