Зеленский Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади
Олам
−
29 Январь 2021
4416Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгашининг Россиянинг юридик ва жисмоний шахсларига қарши шахсий санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги қарорини кучга киритди. Тегишли фармон давлат раҳбарининг веб-сайтида эълон қилинди.
Фармонга биноан, қарорнинг бажарилишини назорат қилиш бўлим бошлиғи Алексей Данилов зиммасига юкланган. Санкциялар рўйхатининг асли тақдим этилмаган.
Зеленский Украина Вазирлар Маҳкамаси, мамлакат Хавфсизлик хизмати ва Миллий банкига ушбу қарорда назарда тутилган санкцияларнинг бажарилиши ва самарадорлигини мониторинг қилишни таъминлашни топширган. Украина Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатларни санкциялар қўлланилиши тўғрисида хабардор қилиши ва уларнинг олдида шу каби чеклов чораларини қўллаш масаласини кўтариши керак бўлади.
Ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида Украинанинг Вақтинчалик босиб олинган ҳудудларни қайта тиклаш вазирлиги Россияга қарши янги санкциялар тайёрланаётгани ҳақида хабар берди. Бу “Россия” банкининг шўба компанияси “Южный проект” Қримдаги “Массандра” виночилик уюшмасининг 100 фоиз акцияларига эгалик қилганидан кейин содир бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь