Зеленский Путин билан музокара олиб боришдан бош тортди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский яна Россия етакчиси Владимир Путин билан музокара олиб бормаслигини айтди. 

“Биз очиқ-ойдин ҳақиқатни тан олишимиз керак: келажаги йўқ Россия раҳбари билан ҳеч қандай мулоқот бўлиши мумкин эмас”, дейди Зеленский бугун, 11 октябрь куни “Еттилик” (G7) давлатлари етакчилари билан онлайн маслаҳатлашув чоғида. 

Зеленскийнинг фикрича, ҳозир дунё Россия томонидан уюштирилган псевдореферендумларга демократиянинг муносабатини кузатмоқда. 

“Россия бутунлай яккаланиб, сиёсий ва санкциялар билан жазоланиши керак”, дейди Зеленский. 

Украина Президенти таъкидлаганидек, дунё Украина-Россия музокаралари БМТ низомини, инсонпарварликнинг асосий тамойилларини, Украина ҳудудий яхлитлигини тан оладиган Россиянинг бошқа раҳбари билан ёки бошқа конфигурацияда бўлиши мумкинлигини тушуниши керак.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш маросимида нутқ сўзлаган Путин Киевни зудлик билан ўт очишни, барча ҳарбий ҳаракатларни, 2014 йилда бошлаган урушни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Москва музокараларга тайёр, бироқ Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолисининг танлов ҳуқуқини муҳокама қилмайди ва Украина ҳукумати одамларнинг бу эркин иродасига ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак.  

Шу билан бирга, 4 октябрь куни Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россиянинг амалдаги раҳбари билан музокара олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарорини ижро этди. Ушбу вазиятни шарҳлар экан, Россия ТИВ расмий вакили Украина Президенти фармонни Ғарбнинг буйруғи билан имзолаганини таъкидлади ва у бу қарорнинг ўзини Зеленскийнинг боши берк кўчада деб атади. Ўз навбатида, Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков музокаралар учун икки томон зарурлигини, шунинг учун Россия Украинанинг амалдаги ёки кейинги Президентининг Москва билан мулоқот бўйича позицияси ўзгаришини кутишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг