Зеленский Путин билан қандай шартларда учрашмоқчилигини айтди
Олам
−
13 Май 2022
13445Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга тайёр. Бу ҳақда унинг ўзи Италиянинг “Rai 1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Мен Путин билан гаплашишга тайёрман. Лекин фақат у билан. Ҳеч қандай воситачиларсиз. Ультиматум шартлари бўйича эмас, балки мулоқот шартлари бўйича”, дейди Зеленский.
Шунингдек, Украина етакчиси Россия Президенти билан музокаралар масаласи кундан-кунга мураккаблашиб бораётганини, Украина жамоатчилиги бу мавзуга салбий муносабатда бўлишини қўшимча қилди.
Унга кўра, Россия Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, халқи, тили ва анъаналарини ҳурмат қилиши керак.
Маълумот учун, Зеленский Путин билан шахсан гаплашишга тайёрлигини бир неча бор таъкидлаган. Март ойи ўрталарида у Киев Москва билан келишув бўйича музокаралар чоғида икки давлат раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказишга интилаётганини эълон қилди.
Март ва апрель ойи бошида Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Зеленский ўртасида юзма-юз учрашув ўтказиш учун делегациялар биргаликдаги аниқ ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлигини айтган эди.
Делегациялар таркибида Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар юзма-юз ҳам, видеоалоқа орқали ҳам бўлиб ўтди, бироқ томонлар келишув шартларига ҳалигача ягона ёндашувни ишлаб чиқа олмади. Энг катта муваффақиятга Россия ва Украина вакилларининг 29 март куни Истанбулда бўлиб ўтган учрашувида эришилди. Ўшанда Киев Москвага Украина учун хавфсизлик кафолатларини бўйича ёзма таклифларни топширди. Москва, ўз навбатида, Киев ва Чернигов яқинидаги ҳарбий фаолликни камайтиришга ваъда берди.
Бироқ, Буча материаллари нашр этилгандан сўнг, музокаралар деярли тўхтаб қолди. Бу воқеалардан кейин Москва Украина томони музокаралар бўйича янги ёзма таклиф билан чиққанини эълон қилди.
LiveБарчаси