Курс UZS

USD

12 970.19

-11.06

EUR

13 572.01

-25.85

RUB

142.20

0.03

Зеленский Польшада Макрон билан учрашди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Польшада Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказди. Учрашувда давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Бу ҳақда кеча, 27 январь куни Зеленский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва Украина ҳамда бутун Европа учун хавфсизлик кафолатларининг мумкин бўлган форматларига алоҳида эътибор қаратилди”, деб ёзди Зеленский.

Шунингдек, у Украина томонининг мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича музокараларда Франциянинг қўллаб-қувватлашига умид қилаётганини таъкидлаган.

Маълумот учун, жорий йил 15 январь куни “The Telegraph” газетаси Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ва Франция Президенти Эммануэль Макрон Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган. Нашр маълумотларига кўра, бу музокараларнинг тафсилотлари ҳозирча сир сақланмоқда. Шунингдек, Стармер ҳали якуний қарорга келмаганлиги қайд этилган.

18 январь куни эса Германия Мудофаа вазири Борис Писториус “Süddeutsche Zeitung” газетасига берган интервьюсида Германия қўшинларини уруш ҳудудига юбориш эҳтимолини рад этмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эммануэль Макрон Украинага Ғарб қўшинларини юбориш ғоясини биринчи бўлиб илгари сурганидан бир йил ўтмай Европа давлатлари бу масалани жиддий муҳокама қилишни бошлагани ва тинчликни таъминлаш учун 40-50 минг аскар юбориши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг