Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибини ишдан олди
Олам
−
27 Март
6264Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Даниловни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда кеча, 26 март куни давлат раҳбарининг тегишли фармони имзоланди.
Алексей Данилов 2019 йил 3 октябрдан буён Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимида ишлаб келаётганди. Таҳлилчиларнинг фикрича, кадрлар бўйича қарорлар Данилов хитойлик дипломатни ҳақорат қилгани билан боғлиқ воқеадан кейин қабул қилинган.
2024 йил январь ойида “Economist” журнали Даниловнинг ўрнига Украина Қуролли кучларининг ўша пайтдаги қўмондони Валерий Залужний тайинланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Кейинчалик у ишдан бўшатилди, аммо Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси лавозимини эгаллади.
Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимига эса 2021 йилдан бери Украина Ташқи разведка хизматини бошқариб келаётган 51 ёшли Александр Литвиненко тайинланди.
LiveБарчаси