Зеленский Лукашенконинг рафиқасига қарши санкциялар киритди
Олам
−
20 Октябрь 2022
4104Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Беларусь фуқароси Александр Лукашенконинг рафиқаси Галинага қарши санкциялар жорий этиш ҳақидаги қарорини кучга киритди.
Украина давлати раҳбари сайтида эълон қилинган ҳужжат матнига кўра, Галина Лукашенкога қарши санкциялар 10 йил муддатга киритилган. Уларда 13 та чекловчи чораси кўзда тутилган, жумладан, активларни блокировка қилиш ва ер участкалари олишни тақиқлаш.
Зеленский ўз фармонлари билан 2507 шахс ва 1374 компанияга нисбатан санкция қўллаган. Санкциялар, жумладан, Беларусь Давлат ҳарбий-саноат қўмитаси, шунингдек, “Белспецвнештехника” давлат ташқи савдо унитар корхонаси, “Мудофаа ташаббуслари” МЧЖ ва “ОКБ ТСП” илмий-ишлаб чиқариш МЧЖга нисбатан қўлланилган.
LiveБарчаси