Зеленский кортежи ЙТҲга учради

Олам 20172
image
-

Украина Президенти Владимир Зеленский кортежи Киевда аварияга учради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Сергей Никифоров Facebook’да маълум қилди.

“Киевда енгил автомашина Украина Президенти ва ҳамроҳлик қилувчи машиналар билан тўқнашиб кетди. Президент шифокор кўригидан ўтди, жиддий жароҳатлар аниқланмади”, деб ёзади у.

Президент кортежи билан тўқнашган автомобиль ҳайдовчиси жароҳат олган. Президентга ҳамроҳлик қилаётган шифокорлар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, жабрланувчини тез ёрдам машинасига топширишган.

Никифоровнинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа юзасидан текширув ўтказади. Матбуот котиби бошқа тафсилотларни очиқламаган.

Зеленский бир кун аввал Харьков вилояти Изюм шаҳридан Киевга қайтиб келаётган бўлган. 

Зеленскийнинг кортежи 2019 йил июль ойида ҳам автоҳалокатга учраган эди. Ўшанда у Запорожье вилоятида болаларни олиб кетаётган бир нечта автобуслар билан тўқнашиб кетган. Кортеждан фақат микроавтобус шикастланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Зеленский кортежда бўлмаган, у самолётда Киевга жўнаб кетган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 922
Рейтинг: 3
t
×